«ҳокимлар сайлови» тегли мақолалар


Қозоғистонда илк бор туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайлови бўлиб ўтди
6 ноябр 2023, 21:46

Қозоғистонда илк бор туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайлови бўлиб ўтди

Қозоғистонда туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимларининг синов тариқасидаги илк сайлови якунлари сарҳисоб қилинди. Амалдаги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари қарийб барча жойда ғалаба қозонишди, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВ.

«Кенгаш овози халқ овози бўлиши керак» — президент
14 август 2023, 09:50

«Кенгаш овози халқ овози бўлиши керак» — президент

Президент Тошкент, Фарғона ва Бухоро вилоятларида ўнлаб раҳбарлар ишдан олинганидан ҳар бир ҳоким хулоса қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, кенгаш халқ овозига айланиб, жойларда ким ишдан кетиши борасида таклиф бериши керак.

Ҳокимларни халқ сайлаши ҳақида 6 йилдан бери гапирилади. Энди бу масала Конституция лойиҳасига боғланмоқда
21 декабр 2022, 19:25

Ҳокимларни халқ сайлаши ҳақида 6 йилдан бери гапирилади. Энди бу масала Конституция лойиҳасига боғланмоқда

Конституцияга ўзгартишлар киритилгач, аҳоли ҳокимларни бевосита сайлаш ҳуқуқига эга бўлади, деди сенатор Толибжон Мадумаров. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда кенгаш назорати тўғрисидаги қонунлар лойиҳаси тайёр. Ҳокимлар сайлови йўлга қўйилиши ҳақида 2016 йилдан бери гапирилади.

Шаҳар ва туман ҳокимлигига номзодларни партиялар кўрсатиши мумкин бўлади — президент
9 сентябрь 2021, 13:09

Шаҳар ва туман ҳокимлигига номзодларни партиялар кўрсатиши мумкин бўлади — президент

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзодларни кўрсатиш бўйича янги тартибни жорий қилишни таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, ҳудудий кенгашда энг кўп депутатлик ўрни олган партия гуруҳлари ҳокимликка ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин бўлади.

«Биз битта маҳалла раисини ҳам адолатли сайлай олмаймиз-ку» — президент ҳокимлар сайлови ҳақида
19 март 2021, 14:56

«Биз битта маҳалла раисини ҳам адолатли сайлай олмаймиз-ку» — президент ҳокимлар сайлови ҳақида

Нурафшонда бўлиб ўтаётган йиғилишда президент ҳокимлар сайлови ҳақида гапирар экан, «Биз битта маҳалла раисини ҳам адолатли сайлай олмаймиз-ку» — дея таъкидлади. «Жамият тайёр бўлмаган муҳитга сайловларни қўйиш хиёнат эмасми?», — бу хиёнат деди давлат раҳбари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг